Жамият | 13:53 / 12.02.2020
14713
1 дақиқада ўқилади

Бухорода йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, қурбонлар бор

Ромитан тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар фуқаро ҳодиса жойида вафот этган, яна икки киши шифохонага мурожаат қилган

2020 йилнинг 10 февраль куни тахминан соат 07:30ларда, ҳайдовчи, 24 ёшли А.Р. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасида “Хоразм-Бухоро” А-380 автомобил йўли бўйлаб Бухоро вилояти Ромитан туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг чеккасига чиқиб кетган ва бир неча марта айланиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчилар 49 ёшли У.М. ва 42 ёшли Д.А. ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва 36 ёшли учинчи йўловчи Х.Ю. эса шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид