Жамият | 08:10 / 17.02.2020
15329
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ўтказилган мусобақада спортчилар ўртасида муштлашув келиб чиқди

Фарғонада ўтказилган мусобақада спортчилар ўртасида содир бўлган муштлашув юзасидан расмий маълумот берилди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 14 февраль куни соат 12:50ларда Фарғона ихтисослаштирилган “Олимпия захиралари” мактаб интернатида дзюдо бўйича мусобақа ўтказилган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, унда 18 ёшли Ж.Х. ва 20 ёшли Т.К. ўзаро жанжаллашган, оқибатда Ж.Х. тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига мурожаат қилган.

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, фуқаро Ж.Х. бош қисмидан “енгил” тан жароҳат олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанжал келиб чиқишининг сабаблари ўрганилиб, натижаси бўйича қўшимча хабар берилади, дейилган маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид