Спорт | 03:13 / 18.02.2020
12559
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «МЮ» Лондонда «Челси»ни мағлуб этди (турнир жадвали)

Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигаси 26-турининг марказий ўйинида «Челси» «Манчестер Юнайтед»га мағлуб бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунида Марсьял Уан-Биссаканинг узатмасидан кейин бош билан йўлланган зарба билан ҳисобни очди - 0:1. 

Танаффусдан кейин мезбонлар сафида захирадан майдонга тушган Зума гол урди, аммо VAR тизими орқали гол бекор қилинди - Аспиликуэта Уильямсга нисбатан қўполлик қилганди.

66-дақиқада эса Фернандешнинг узатмасидан кейин Магуайр ҳисобдаги фарқни иккитага етказди - 0:2. Бу гол Харрининг АПЛ доирасида «МЮ» сафидаги илк голи бўлди.

Ушбу голдан кейин захирадан майдонга тушган Жиру ҳисобни қисқартирди, аммо бу сафар ҳам VAR ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлади. 

Ушбу ғалабадан кейин «МЮ» очколари сонини 38тага етказиб, 7-ўринга чиқиб олди, «Челси» эса 41 очко билан 4-ўринда қолмоқда.

АПЛ. 26-тур. 17 февраль

Челси – Манчестер Юнайтед 0:2

Голлар: 0:1 – 45 Марсьяль, 0:2 – 66 Магуайр

Челси - Кабальеро, Жеймс, Кристенсен (Зума, 46), Рюдигер, Аспиликуэта, Канте (Маунт, 12), Ковачич, Виллиан, Жоржиньо, Педро, Батшуайи (Жиру, 68).

Манчестер Юнайтед –Де Хеа, Уильямс, Магуайр, Шоу, Уан-Биссака, Жеймс (Перейра, 80), Фред, Бруну Фернандеш (Далот, 90), Матич, Марсьяль (Игало, 90), Байи.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид