Бекобод туманида ҳам ҳоким ўзгарди
Бекобод тумани ҳокими Неъмат Абдуллаев ўз вазифасидан озод этилди.

Бугун, 18 февраль куни Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида ташкилий масала кўрилган ва туман ҳокими Неъмат Озодович Абдуллаев лавозимидан озод этилган.
Вилоят ҳокими Рустам Холматов Бекобод туманини иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим жиҳатларига тўхталган, хусусан, экспорт, инвестиция, ёшлар билан ишлаш, уларни иш билан таъминлаш каби устувор масалаларда Бекобод тумани вилоятда энг охирги ўринларда бораётганини танқид қилган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Бекобод тумани ҳокими вазифасига Фурқат Абдусаломович Худойбердиев номзоди тавсия этилган, муҳокамалардан сўнг у Бекобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган.

Фурқат Худойбердиев 1979 йили Бўка туманида туғилган. У 2000 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фурқат Худойбердиев Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.
Туманнинг собиқ ҳокими Неъмат Абдуллаев 2018 йилнинг сентябрида давозимга тайинланганди.
Бундан аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўка туманида ҳам ҳоким ўзгаргани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
Ўзбекистон | 01:01
-
Доналд Трамп Россия—Украина урушида Байден, Зеленский ва Путинни айблади
Жаҳон | 00:35
-
КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди
Жаҳон | 00:15
-
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади
Жаҳон | 23:23 / 14.04.2025
Мавзуга оид

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

15:49 / 01.04.2025
Бекободлик фермерлар “ёрилди”

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

16:09 / 18.03.2025