Ўзбекистон | 10:34 / 18.02.2020
10903
1 дақиқада ўқилади

Ўқувчиларни мактабдан мактабга ўтказиш тартиби такомиллаштирилди

Буйруқ нодавлат умумтаълим ташкилотидан ўқишини давлат умумтаълим муассасасига кўчиришга оид талабларни белгилаб берди

Фото: ЎзА

Халқ таълими вазирлигининг “Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

Мазкур буйруқ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон “Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Буйруқ нодавлат умумтаълим ташкилотидан ўқишини давлат умумтаълим муассасасига кўчиришга оид талабларни белгилаб берди.

Ҳужжатга кўра, нодавлат умумтаълим ташкилотидан ўқишини давлат умумтаълим муассасасига кўчирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорига таълим олувчилар сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома ҳамда таълим олувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табелини тақдим этилиши назарда тутилади.

Мавзуга оид