Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп савдо-сотиқда «миллий хавфсизлик»ни баҳона қилмасликка чақирди
Аввалроқ Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб АҚШ президенти маъмурияти Хитойга LEAP 1C авиадвигателларини етказиб беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқаётгани тўғрисида хабар берганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга авиадвигателлар ва бошқа маҳсулотларни сотмоқчи эканлигини билдирди ва бошқа давлатлар билан савдо-сотиқда «миллий хавфсизлик тўғрисидаги баҳона»ни ишлатмасликка чақирди.
Аввалроқ Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб АҚШ президенти маъмурияти Хитойнинг Comac C919 лайнерлари учун Американинг General Electric ва Франциянинг Safran компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган LEAP 1C авиадвигателларини етказиб беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқаётгани тўғрисида хабар берганди.
Трамп Қўшма Штатлар "доим ишлатиладиган миллий хавфсизлик тўғрисидаги баҳона билан" бошқа давлатлар учун Америка маҳсулотларига эга бўлишни қийинлаштира олмаслигини айтди.
"Биз Хитой ва бошқа давлатларга ўз маҳсулотларимизни сотишни истаймиз", - деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
"Биз билан бизнес юритиш имконсиз бўлиб қолишини истамаймиз. Бу буюртмаларни бошқа кимдир олишинигина англатади. Масалан, мен Хитой бизнинг дунёдаги энг яхши авиадвигателларимизни сотиб олишини хоҳлайман", - деб қайд этди АҚШ президенти.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026