Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Aircraft Ўзбекистонга камхарж самолётлар етказиб бериши мумкин
Бу турдаги самолётлардан ички рейслар ва қўшни республикаларнинг 1000 км масофагача бўлган ҳудудлари бўйлаб парвозларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин
Фото: REUTERS/Rafael Marchante
Давлат активларини бошқариш агентлигида дунёда самолётлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган Франциянинг ATR Aircraft компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу компания асосан 50-90 ўринга мўлжалланган самолётлар ишлаб чиқариб, жаҳоннинг 100дан ортиқ давлатига етказиб беради. Учрашувда компания вакиллари томонидан 2 хил турдаги ҳаво кемалари ҳақида тақдимот ўтказилди.
Таклиф этилаётган самолётларнинг энг асосий афзаллиги сифатида ёқилғи тежамкорлиги ва узоқ муддат эксплуатация қилиниши айтилди. Замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган ушбу самолётлар бошқа ҳаво кемаларига нисбатан паст шовқинли бўлиб, деярли икки баробар камроқ ёқилғи сарфлайди. Бундан ташқари, улардан турли ноқулай иқлим шароитларда, қаттиқ қопламасиз аэродромларда ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд.
Учрашувда бу турдаги самолётлардан мамлакат ички рейслари ва қўшни республикаларнинг 1000 км масофагача бўлган ҳудудлари бўйлаб парвозларни амалга оширишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
Мулоқот якунида тегишли вазирлик ва идоралар шунингдек янги ташкил этилаётган Humo Air авиакомпанияси билан ушбу таклифлар доирасида фикрлашиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ишонч билдирилди.
Мавзуга оид
17:58 / 21.01.2026
Uzbekistan Airways самолёти двигатели ишламай қолгани сабабли Красноярскка фавқулодда қўнди
08:42 / 25.12.2025
СБУ Қора денгиздаги ягона Ил-38 самолётига зарар етказилганини маълум қилди
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
09:29 / 06.11.2025