10:03 / 21.02.2020
0
31485

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Саидмурод Аминжонов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 20 февраль куни Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар залида вилоят фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда президент маслаҳатчисининг ўринбосари Олим Солиев ҳамда президент администрациясининг масъул ходими Фурқат Хўжаев қатнашди.

Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Олим Солиев Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Саидмурод Аминжонов вилоят ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи, Комила Кавланова унинг 1-ўринбосари, Топволди Холдоров ва Дилмурод Асқаров ўринбосар лавозимига тавсия этилгани, президент Шавкат Мирзиёев бу номзодларни қўллаб-қувватлаганлигини билдирди.

Саидмурод Аминжонов

Саидмурод Аминжонов Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қарори билан Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top