Ўзбекистонда ташқи реклама бозори тартибга солинади
Уш6y қарор қабул қилингунга қадар қонуний равишда ўрнатилган барча ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) мазкур қарор талабларига мослаштириш учун мазкур қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой муддат берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ташқи реклама обьектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги низом;
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом;
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқини электрон аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом;
Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўловлар миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом;
Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти тасдиқланди.
Ҳужжатда белгиланишича,
а) мазкур қарор қабул қилингунга қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун тузилган шартномалар, берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилишини узайтириш:
ер участкаларидаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун 10 йил муддатга, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун 5 йил муддатга Давлат хизматлари марказлари орқали реклама жойлари паспортларини бериш;
ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўловлар миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловада кўрсатиб ўтилган бир марталик йиғим суммасини тўлаш орқали амалга оширилади ҳамда ушбу маблағлар бир йил давомида ҳар ой тенг тақсимланган ҳолда туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетига ўтказилади;
б) қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) олинган паспортлар, гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек, тегишли ваколатли органнинг қарорисиз ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) бўйича ҳужжатларнинг муддатини узайтиришга рухсат берилмайди ва улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади:
в) ер участкаларига ўрнатилган видео экранли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун ушбу банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган муддат қўшимча равишда 10 йилга узайтирилади;
г) ер участкаларига ўрнатилган видео экранли ташқи реклама объектига (конструкциясига) ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган йиғим миқдорига 0,5 коэффициент қўлланилади;
д) миллий байрамлар, хорижий давлатлар раҳбарларининг давлат ташрифлари ва бошқа давлат тадбирларига оид ахборот ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилганда, ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун ойлик йиғим миқдори тегишли ҳокимлик қарорига биноан жойлаштирилган кунларга мутаносиб равишда камайтирилади;
е) уш6y қарор қабул қилингунга қадар қонуний равишда ўрнатилган барча ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) мазкур қарор талабларига мослаштириш учун мазкур қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой муддат берилади ва шу муддатда белгиланган талабларга мослаштирилмаган реклама объектлари (конструкциялари) уларнинг эгалари томонидан ихтиёрий равишда ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади) ҳамда ер майдони тартибга келтирилади, акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилииади ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкциялари) эгаларидан ундирилади.
ж) мазкур қарор талабларига мувофиқ ҳолда битта реклама жойида бир нечта ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қурилгаилиги ва улар турли тадбиркорлик субъектларига тегишли эканлиги аниқланган тақдирда, қайта электрон аукцион ўтказиш орқали ушбу жойда фақат битта ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқи берилади.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон муаммоси бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди
Ўзбекистон | 12:59
-
Россия Telegram-каналлари: Украина қуролли кучлари "Суджа" станциясига ҳужум қилди
Жаҳон | 12:58
-
Венгрия ўзбекистонлик мигрантлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин
Ўзбекистон | 12:42
-
Мэр: Одесса ва областга дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 12:41
Мавзуга оид

15:51 / 16.06.2021
Ноқонуний бузишлардан сўнг. Тошкентда реклама конструкциялари ўрнатишга қўйилган мораторий бекор қилинди

23:56 / 08.06.2021
Тошкентда ноқонуний бузилган реклама билборди ҳаракатдаги автомобил устига қулади

15:09 / 28.05.2021
Тошкентдаги реклама конструкцияларини бузишга оид қарор лойиҳаси адлия органларида экспертизадан ўтказилмаган — Бизнес-омбудсман

21:37 / 20.05.2021