Ўзбекистон | 23:56 / 08.06.2021
20379
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда ноқонуний бузилган реклама билборди ҳаракатдаги автомобил устига қулади

«Ғафур Ғулом» боғи олдида суд қарорисиз демонтаж қилинган реклама конструкцияси йўлда кетаётган Spark устига тушди. Ҳайдовчига шикаст етмаган, аммо унинг айтишича, масъуллар машинага етган зарарни тўлиқ қопламоқчи эмас. ЙҲХ ходими эса автомобилни жарима майдонига олиб бориб қўйган.

Тошкент шаҳрида реклама конструкциялари амалдаги тартибга зид равишда, суд қарорисиз бузиб ташланиши давом этмоқда. Шундай ҳолатлардан бири бахтсиз ҳодисага олиб келди.

8 июнь куни тушга яқин Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида, «Ғафур Ғулом» боғи қаршисида демонтаж қилинаётган реклама билборди кўчада ҳаракатланиб кетаётган Spark автомобили устига қулади.

Автомобил ҳайдовчиси Kun.uz билан суҳбатда маълум қилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, аммо машинага зиён етган.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, реклама конструкцияларини бузаётган кишилар Тошкент шаҳар ҳокимлигидан эканлигини, конструкциялар шаҳар ҳокими ўринбосарининг буйруғи асосида бузилаётганини билдирган.

Шундан сўнг ҳокимлик вакиллари йиқитилган конструкция туфайли автомобилга етказилган зарар икки ўртада, 50/50 тарзида қопланишини айтган. «Биз ҳам буйруқни бажаряпмиз, пулини тўлаб беролмаймиз», дейишган масъуллар.

Ҳайдовчи бунга рози эмаслигини айтиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимини чақирган. Унинг айтишича, ЙҲХ ходими ҳам ҳокимлик вакилининг гапларини қувватлаб, бу «баҳсли вазият» эканини билдирган ва автомобилни жарима майдонига олиб бориб қўйган.

Kun.uz ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тўпламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ойдан буён Тошкент шаҳрида тадбиркорларнинг реклама конструкциялари суд қарорисиз, оғзаки буйруқ асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари томонидан бузиб ташланяпти.

Тадбиркорларнинг бу борада бир неча марта давлат ташкилотларига ёзган шикоятлари эътиборсиз қоляпти.

Май ойи охирида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар билан учрашувдан кейин журналистнинг шу мавзудаги саволига жавоб бермай кетиб қолганди.

Мавзуга доир:

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти