Жаҳон | 08:20 / 21.02.2020
4081
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда 7 киши Британияда 39 вьетнамликнинг ҳалок бўлишида айбланди 

Вьетнамнинг Хатинь вилояти полицияси 7 кишини 39 вьетнамликнинг Британияда ҳалок бўлишига алоқадорликда айблади. 

Фото: REUTERS/Hannah McKay

Бу ҳақда Vietnam News нашри хабар берди. Уларга ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш ва унга шериклик қилиш айбловлари илгари сурилди. 

Таъкидланишича, айбланувчилардан 6 нафари ҳибсга олинган, бир киши халқаро қидирувга берилган. Айни вақтда ушбу шахс Хитойда экани маълум.  

Айбланувчилар ўз фаолияти давомида Британия ва Европага 60дан кўпроқ кишини қонунга хилоф равишда жўнатган.

Британиянинг Эссекс графлиги полицияси 2019 йил 23 октябрда Британияга Бельгиядан келган юк машинасида 39 кишининг жасадини аниқлаган. Ҳалок бўлганлар дастлаб хитойликлар деб аталган, бироқ кейинроқ улар вьетнамликлар экани аниқланган. Полиция ушбу воқеа юзасидан бир неча кишини, жумладан юк машинаси ҳайдовчиси – шимолий ирландиялик 25 ёшли Морис Робинсонни ҳибсга олганди.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид