Ўзбекистон | 14:27 / 22.02.2020
40976
2 дақиқада ўқилади

Пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаяпти - Жамшид Қўчқоров

Молия вазири Жамшид Қўчқоров интернетда пенсия ёши оширилиши эҳтимоли ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаяпти. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Twitter’даги саҳифасида хабар берди.

«Сўнгги пайтларда интернетда ва бошқа манбаларда Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Mен уларнинг бир нечтасини шахсан ўқидим.

Ўйлашимча, ушбу масалага ойдинлик киритишнинг айни пайти: ҳозирги даврда пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган», - деб ёзди бош вазир ўринбосари, молия вазири.

Шунингдек, Жамшид Қўчқоровнинг билдиришича, ушбу мавзуда Mолия вазирлиги томонидан батафсил маълумот берилади.

Бундан олдин, Пенсия жамғармаси пенсия ислоҳоти концепцияси лойиҳасида пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмагани ҳақида маълум қилганди. 

Мавзуга оид