Жамият | 08:50 / 22.02.2020
8842
2 дақиқада ўқилади

Хабаровскда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Хабаровскда содир бўлган йўл транспорт ҳодисасидан сўнг касалхонага жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси 2020 йил 30 январь куни Хабаровск ўлкасида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасидан сўнг Хабаровск шаҳри касалхонасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси С.Ф. комадан чиқмай 14 февраль куни касалхонада вафот этганини маълум қилди.

ТИВ хабарига кўра, мазкур вазият бош консулхонанинг доимий назоратида бўлган. Ҳозирги вақтда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилинмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда эслатиб ўтишича, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур области, Камчатка ўлкаси, Магадан области, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси – Ёқутистон, Сахалин области, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.

Мавзуга оид