Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг сердаромад авиарейслар рейтинги эълон қилинди
Авиаташувлар ҳақида маълумотлар тўпловчи OAG компанияси авиакомпанияларга энг катта даромад келтирувчи авиайўналишлар рейтингини тузди. Унга кўра, дунёдаги энг сердаромад авиарейс Лондон – Нью-Йорк рейси ҳисобланади.
Бу ҳақда Business Insider нашри хабар берди.
Аниқланишича, энг сердаромад авиайўналишларнинг аксарияти Лондонда бошланади ёки у ерда тугайди. Бу Британия пойтахти муҳим иқтисодий марказ ва Европанинг катта транспорт тугуни ҳисобланиши билан тушунтирилади.
Рейтингни тузишда 2018 йил апрелидан 2019 йил мартигача бўлган давр учун маълумот қўлланган.
Энг сердаромад рейс Лондондан Нью-Йоркка парвоз бўлиб, бу рейс British Airways авиакомпаниясига кўрсатилган даврда 1 млрд доллардан кўпроқ пул келтирган. Авиакомпания ушбу йўналиш бўйича парвознинг ҳар бир соатидан 27 минг доллар олган.
Умуман олганда, энг сердаромад авиайўналишлар ўнталиги қуйидагича кўриниш олган:
1. Лондон – Нью-Йорк, British Airways авиакомпанияси (умумий ҳисобда 1159 млн доллар, парвознинг ҳар бир соати учун 27 000 минг доллар келтирган)
2. Мельбурн – Сидней, Qantas (861 млн доллар – 24 000 дол./соат)
3. Дубай – Лондон, Emirates (796 млн доллар – 25 000 дол./соат)
4. Сингапур – Лондон, Singapore Airlines (736 млн доллар – 19 000 дол./соат)
5. Нью-Йорк – Сан-Франциско, United Airlines (689 млн доллар – 13 000 дол./соат)
6. Нью-Йорк – Лос-Анжелес, American Airlines (662 млн доллар – 13 000 дол./соат)
7. Доҳа – Лондон, Qatar Airways (639 млн доллар – 20 000 дол./соат)
8. Ҳонгконг – Лондон, Cathay Pacific (605 млн доллар – 14 000 дол./соат)
9. Сингапур – Сидней, Singapore Airlines (550 млн доллар – 21 000 дол./соат)
10. Торонто – Ванкувер, Air Canada (541 млн доллар – 12 000 дол./соат)
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
10:26 / 16.04.2026