15:22 / 25.02.2020
0
4841

Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни белгиланмоқда

22 март санасини Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни этиб белгилаш таклиф қилинди

Фото: ЎзА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 25 февралда ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан “Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

Ўзбекистоннинг бой тарихи билан чамбарчас боғлиқ ўзига хос институтнинг мавқеини янада ошириш мақсадида, шунингдек, маҳалла тизими ходимлари фаолияти жамиятда муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, мазкур қонун лойиҳаси билан 22 март санасини Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни этиб белгилаш таклиф қилинди.

Депутатларнинг фикрича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатда маҳалла институти ва маҳалла тизими ходимлари фаолиятини кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш, уларнинг обрўси ҳамда мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Савол-жавоблар, муҳокамалардан сўнг мазкур қонун қабул қилинди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top