Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Бухородаги ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берди
Ёнғинни бартараф этишга 15та асосий, 2та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари ва 20тадан ортиқ ёрдамчи техникалар жалб қилинган
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро вилоятида савдо биноларида содир бўлган ёнғин ҳақида қўшимча маълумот тақдим этди.
Жорий йилнинг 26 февраль куни соат 22:37да Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган савдо биноларида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ёнғинни бартараф этишга 15 та асосий, 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари ва 20 тадан ортиқ ёрдамчи техникалар жалб қилиниб, соат 00:40да ёнғинни тарқалиши олди олинди ва соат 01:30да батамом ўчирилди.
Ёнғин майдони 520 кв.м.ни ташкил этди. Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.
“Ҳурматли фуқаролар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Бухорода йирик ёнғин содир бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:40 / 19.06.2026
Ўзбошимчалик билан сақланган солярка портлаган – Ёзёвондан репортаж
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
10:59 / 13.06.2026