Ўзбекистон | 11:23 / 28.02.2020
60303
1 дақиқада ўқилади

Олтита таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

Педагогик таълимнинг айрим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга ошириш тўғрисидаги таклифга розилик берилди

Фото: lolakarimova.com

Президент “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ўқув дастурлари ҳажмини инобатга олган ҳолда олий маълумотли педагог мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида педагогик таълим соҳасининг айрим таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Булар:

Мусиқа таълими;
Жисмоний маданият;
Технологик таълим;
Чақириққача ҳарбий таълим;
Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт. 

Мавзуга оид