Жаҳон | 23:00 / 03.03.2020
13337
1 дақиқада ўқилади

Энди акси: Хитой коронавирус сабабли Эрондан ўз фуқароларини эвакуация қилади

Яқиндагина коронавирус сабабли барча давлатлар Хитойдан ўз фуқароларини эвакуация қилаётган эди. Энди эса бунинг акси рўй бермоқда: Хитой вирус жадал тарқалаётган Эрондан ўз фуқароларини эвакуация қилишга қарор қилди.

Фото: AP

Бунда устуворлик Эронда вирусдан касалланиш ҳолати энг кўп қайд қилинган Қум шаҳридаги хитойлик талабаларга берилади. 

Бу ҳақда Global Times нашри хабар берди.

Хитойдан фуқароларни олиб келиш учун Эронга биринчи чартер авиарейси 3 март куни юборилади. Эвакуация қилинган хитойликлар 14 кунлик карантиндан ўтишлари керак бўлади.

Охирги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга чалинганлар сони бир кунда 800дан кўпроққа ошиб, умумий сони 2336 нафаргача етди. Қурбонлар сони 77 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид