Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ идораси ходими уйидаги газ ўғирлиги фош этилди
Таъминотчи корхона ходими М.Б. табиий газдан яширин тармоқ орқали ноқонуний фойдаланиб, ҳовлисида ташкил этган 4 сотихли иссиқхонани газ сўрғич орқали иситиб келган
Фото: Global Look Press
Мажбурий ижро бюросининг Наманган туман бўлими ходимлари томонидан “Катта Тошбулоқ” маҳалласида яшовчи “Ҳудудгаз" МЧЖ Наманган туман филиали улгуржи истеъмолчилар билан ишлаш бўлими ходимининг яшаш хонадонида ноқонуний ҳаракат фош этилди.
Гап шундаки, таъминотчи корхона ходими М.Б. табиий газдан яширин тармоқ орқали ноқонуний фойдаланиб, ҳовлисида ташкил этган 4 сотихли иссиқхонани газ сўрғич орқали иситиб келган.
Олиб борилган кўздан кечириш жараёнида маълум бўлдики, ҳаттоки яшаш хонадонини иситиш тизимига ўрнатилган қозон, қўлбола иситиш печи ва ошхонага ўрнатилган газ плиталари ҳам айнан ноқонуний тортиб келинган тармоққа уланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилди. Хонадон тармоқдан вақтинча ажратилди. Ҳозирда етказилган зарар суммасини аниқлаш ва белгиланган тартибда чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:15 / 28.02.2026
Жиззахда алиментдан қарздорлар элга овоза қилиняпти. Ҳуқуқий давлатда бу тўғрими?
16:05 / 23.02.2026
МИБдан қарздорликни қандай текшириш мумкин?
17:54 / 20.01.2026