Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясини жўнатди
Бугун, 3 март куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон президентининг биродар Хитой халқига дўстона ёрдамининг иккинчи партияси жўнатилди.
Фото: KUN.UZ
Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи босқичи Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда шакллантирилди.
Бу гал “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан тайёрланган махсус тиббий кийимлар, тиббий ниқоблар ва тиббий докалар жўнатилди.







Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни Ўзбекистон Хитойга тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партиясини юборди.
Бу коронавируснинг янги турига (nCoV-2019) қарши курашиш ва унинг тарқалишини чеклаш бўйича Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва уни бартараф этиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Мавзуга оид
17:20 / 27.05.2026
Хитойда Тошкент шаҳар дренаж тизимини ривожлантириш бўйича 400 млн долларлик келишувга эришилди
09:06 / 25.05.2026
Хитой космосда инсоннинг узоқ яшашини ўрганмоқда
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026