Банклар приватизацияси қачондан бошланиши маълум бўлди
Ўзбекистондаги 13та банкда давлат улуши мавжуд. 2020 йил охиридан эътиборан, уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бошланади.

Фото: Shutterstock
Молия вазири ўринбосари Шохруҳ Шораҳмедовнинг айтишича, бу борада Халқаро молия корпорацияси ва бошқа хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
«Давлат улуши бўлган банкларнинг ҳаммаси бирданига хусусийлаштирилади, деб айтолмаймиз. Бу жуда мураккаб, вақт талаб қиладиган масала. Ҳозирча «Саноатқурилишбанк»ка ўхшаган йирик-йирик банклар ҳақида гапиришимиз мумкин. «Саноатқурилишбанк» [ўтган йили] Лондон фонд биржасида облигацияларини чиқарди.
Айни пайтда «Ипотекабанк» фаолиятини ислоҳ қилиш ҳаракатидамиз. Бошқа банклар бўйича ҳам ишлар олиб бориляпти. Йил охирига бориб, инвесторларни жалб қилишни бошлаймиз.
Вақт ўтиши билан бу жараёнлар тезлашади, деб ўйлаймиз. Яқин йилларда давлат улуши бўлган банклар тўлиқ хусусийлаштирилиши устида иш олиб борилмоқда», – деди Шораҳмедов 4 март куни Халқаро пресс-клуб сессиясида.
2019 йили Молия вазирлигига давлат улуши юқори бўлган банкларни ислоҳ қилиш, уларга хорижий инвесторларни жалб қилиш ва халқаро бозорга чиқариш бўйича вазифалар юклатилган эди.
«Шунинг учун вазирлигимизда махсус бошқарма (Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бошқармаси – таҳр.) ҳам ташкил этилган ҳамда ушбу масала вазир ўринбосарининг функцияларига киритилган эди», – деган вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда стратегик аҳамиятга эга корхоналардан ташқари, давлат улуши мавжуд барча корхоналар босқичма-босқич хусусийлаштирилиши эълон қилинган.
2020 йилдан бошлаб мамлакат банкларида кенг кўламли трансформация дастури амалга оширилади. 2020 йилда Миллий банк ва Ипотека-банк ҳам ўз евробондларини чиқаради.
Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиқ хусусий секторга сотилиши таклиф этилаётган банклар қуйидагилар:
- «Пойтахт банк» АЖ (ҳозирда давлат улуши – 100 фоиз)
- «Asia Alliance Bank» АТБ (100)
- «Туронбанк» АТБ (97,6)
- «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ (96,5)
- «Асака» АТБ (95,9)
- АТ «Алоқабанк» (94,2)
- «Ўзбекистон саноат-қурилиш банк» АТБ (89,1)
- «Ипотeка-банк» АТИБ (84,7)
- «Ўзагроэкспортбанк» АТБ (75)
- «Ипак йўли акциядорлик инновация тижорат банки» АЖ (0,4)
- «Трастбанк» ХАБ (0,1)
- Чет эл капитали иштирокидаги «Хамкорбанк» АТБ (0,01)
Қуйидаги тўртта банкда давлат акция пакети тўлиқ сақланиб қолиши кутилмоқда:
- «Халқ банки» АТБ (100)
- «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ (100)
- «Агробанк» АТБ (94,3)
- «Микрокредитбанк» АТБ (84,8)
«Давлат қарамоғида 2-3та банк қолса кифоя» – ЕТТБ директори ўринбосари Музаффар Зухуров билан суҳбат
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:21 / 27.03.2025
2025 йилда 30 триллион сўмлик давлат мулкини сотиб, бюджетга 10 триллион сўм тушириш вазифаси қўйилди

16:24 / 07.03.2025
“Ваҳимага тушманг” — Кадастр агентлиги ерлар хитойликларга сотилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

17:36 / 19.02.2025
«Трест-12»даги давлат улушини Дониёр Комиловга тегишли компания сотиб олди

12:33 / 08.02.2025