Ўзбекистон | 11:23 / 04.03.2020
9706
4 дақиқада ўқилади

Термизда Рўзи Чориев номидаги ижод мактаби ташкил этилади

Термиз шаҳрида Рўзи Чориев номидаги ижод мактаби ташкил этилади

Рўзи Чориев

Вазирлар Маҳкамасининг “Термиз шаҳрида Рўзи Чориев номидаги ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг Термиз шаҳрида Рўзи Чориев номидаги ижод мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Белгилаб қўйилишича:

Ижод мактаби Агентлик тасарруфидаги давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисоб варағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;

2020-2021 ўқув йилида Ижод мактабининг тасвирий санъат, компьютер графикаси ва дизайн йўналишларининг 7-8-9-10-синфларига, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 7-синфга 40 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинади;

Агентликка Ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрларнинг салоҳияти ва мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квотасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:

Ижод мактаби учун Термиз шаҳрида 200 ўринга мўлжалланган ўқув биноси, 200 ўринга мўлжалланган ётоқхона, 100 ўринга мўлжалланган ошхона қурилиши учун ер майдонини ажратиш чораларини кўради;

Ижод мактабининг қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини, жиҳозларнинг техник параметрларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилишини ва ваколатли экспертиза органлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;

2020 йил 1 сентябрга қадар Ижод мактаби биноларини фойдаланишга топшириш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига 200 ўринли ижод мактаби биноси ва унинг 200 ўринли ётоқхона, 100 ўринли ошхона биносини қурилиш ҳамда жиҳозлаш ишларини қўшимча равишда киритилишини таъминлайди.

Ижод мактабининг бино ва иншоотларини қуриш бўйича:

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб белгиланади;

бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилот белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

асосланган ҳисоб-китоблар ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига қўшимча равишда киритиладиган Ижод мактабининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда 200 ўринли ўқув биносини, 200 ўринли ётоқхона ҳамда 100 ўринли ошхона биносини қуриш ишларини бошлаш учун республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўради;

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида Ижод мактабининг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутади.

Агентлик Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ижод мактабига 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларининг тасвирий санъат, компьютер графикаси ва дизайн йўналишларини тамомлаган иқтидорли педагог-кадрларни жалб этишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ижод мактабига иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида, компьютер графикаси ва дизайн йўналишига математика фанларидан тест синовларини ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси тасвирий санъат йўналишига ижодий имтиҳонларни ташкил этиш ва иқтидорли, ижодкор ўқувчиларни саралаб олиш синовларини ташкил этиш чораларини кўради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид