Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат «Ипотека-банк» активларига алоқадор қарор қабул қилади
“Ипотека-банк” АТИБ активларини самарали ишлатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ипотека-банк” АТИБ активларини самарали ишлатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкини ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 25 июндаги 523-сонли қарорига асосан “Ипотека-банк” АТИБга унинг инвестиция фаолияти натижасида шаклланган банк фаолиятига хос бўлмаган активларни реализация қилиш тавсия этилган;
“Ипотека-банк” АТИБ инвестиция портфелидан хос бўлмаган активларни чиқаришни кўзда тутувчи ““Ипотека-банк” АТИБни хусусийлаштириш бўйича Йўл харитаси” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ипотека-банк” АТИБнинг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифига розилик берилади:
ваколатли давлат органларига акциялар пакети ва хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги улушларни баланс қийматида иловага асосан ўтказиб бериш;
Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорлик доирасида банк фаолиятига хос бўлмаган активлар аниқланган тақдирда, ушбу активларни қонунчиликда белгиланган тартибда баҳолаш орқали сотиш чораларини кўриш. Бошланғич баҳолаш баҳосида сотувга чиқарилган санадан 3 ой давомида сотилмаган ҳолатда “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашида кўриб чиқиш орқали уларнинг бошланғич баҳосини номинал баҳосигача пасайтириш.
“Ипотека-банк” АТИБ томонидан ваколатли давлат органларига активларни баланс қийматида ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарори асосида банкнинг 2019 йил натижалари бўйича олган даромад солиғи ва мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилиши ҳамда солиқлар тўлашдан озод қилинган маблағлардан активларни сўндиришга йўналтиришдан ортган қисми ўрнатилган тартибда банк устав капиталидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги улушини кўпайтиришга йўналтирилиши белгилаб қўйилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025