08:22 / 07.03.2020
2
34148

Коронавирус қурбонлари сони 3,5 минг кишига яқинлашди

Хубэй провинциясида бир сутка ичида 28 киши вафот этди. Дунёда ҳаётдан кўз юмганларнинг умумий сони 3497 нафарга етди.

Фото: Ahn Young-joon / AP

Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 100 минг кишидан ошди. Шу билан бирга, Хитойнинг материк қисмида янги ҳолатлар сони камайишда давом этмоқда.

ХХР соғлиқни сақлаш комиссиясининг маълумотларига кўра, 6 март куни мамлакатда коронавирус билан касалланишнинг 99та янги ҳолати қайд этилган, бу аввалги кунларга қараганда 44тага кам. 28 киши вафот этди ва мамлакатда вирус қурбонлари сони 3070 нафарга етди. Ҳаётдан кўз юмганларнинг барчаси янги касалликнинг тарқалиши биринчи марта қайд этилган Хубэй провинциясида яшовчилардир.

Шунингдек, Хитой расмийларининг хабар беришича, сўнгги бир сутканинг ўзида 1678 кишига касалхонадан жавоб берилди, 4873 киши эса карантиндан чиқарилди.

SCMP ҳисоб-китобларига кўра, дунёнинг барча мамлакатларида 102 239 одам коронавирусни юқтирган. 3497 киши вафот этди, 57 623 киши тузалди. Ҳаётдан кўз юмганлар ва касалхонадан чиқарилганларнинг аксарияти - Хитой фуқаролари.

Қурбонлар сони бўйича ХХРдан кейин иккинчи ўринда Италия (197 киши) турибди. Кейинги ўринларда Эрон (124), Жанубий Корея (44) ва АҚШ (17).

Россияда сўнгги бир сутка ичида касалланишнинг олтита ҳолати аниқланди. Мамлакатда ушбу касалликка чалинган 13 киши рўйхатга олинди.

Бундан олдин, Эронда 50 нафарга яқин ўзбекистонлик борлиги, ТИВ уларга тавсия билан чиққани хабар берилганди. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top