Жаҳон | 23:56 / 07.03.2020
13780
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда коронавирус боис фавқулодда вазият эълон қилинди

Нью-Йоркда коронавирусга чалинганлар сони бир сутка ичида 21 нафарга ошиб, 76 кишига етган, улардан 10 нафари касалхонага ётқизилган.

Эндрю Куомо (ўртада) / Фото: Darren McGee

Нью-Йорк ҳукумати фавқулодда вазият режимини жорий этади, деб маълум қилди Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо.

"Мен расман фавқулодда вазият эълон қилдим, бу бизга маълум бир ваколатларни беради", - деди у матбуот анжуманида.

Куомонинг сўзларига кўра, фавқулодда вазият режими харидларнинг тезлаштирилган процедураларини қўллаш ва коронавирусга қарши курашиш учун ходимлар ёллашга имкон беради. У шу билан бирга, аҳоли учун коронавирус таҳдиди паст эканлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Нью-Йоркда коронавирусга чалинганлар сони бир сутка ичида 21 нафарга ошиб, 76 кишига етган, улардан 10 нафари касалхонага ётқизилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда 17 киши коронавирус қурбони бўлган, беморлар сони 300дан ошган. 

Мавзуга оид