23:58 / 08.03.2020
0
8489

АПЛ. «Манчестер дербиси»да «Юнайтед» «Сити»ни мағлуб этди

Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигаси 29-тури доирасидаги марказий учрашув «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клублари ўртасида ўтди.

«Олд Траффорд»да кечган қарама-қаршиликнинг 30-дақиқасида ҳисоб очилди. Бруну Фернандешнинг чиройли узатмасидан кейин Марсияль ажойиб зарбаси билан Эдерсон дарвозасини ишғол этди – 1:0.

Иккинчи бўлимнинг бошида Агуэро ҳисобни тенглаштирди, аммо VAR тизими орқали гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилгани аниқланиб, бекор қилинди.

90+7-дақиқада эса Эдерсоннинг қўпол хатосидан кейин Мактомини чамаси 35 метрлардан бўш дарвозани ишғол этиб, жамоасига ишончли ғалабани тақдим этди – 2:0.

Шундай қилиб, АПЛ доирасидаги мавсумдаги иккинчи «Манчестер дербиси»да ҳам Сульшер Гвардиолани мағлуб эта олди. 

Муҳим ўйиндаги ғалабадан сўнг «МЮ» очколари сонини 45тага етказиб, 5-ўринда қолди. «Сити» эса 57 очко билан 2-ўринда бормоқда.

АПЛ. 29-тур. 8 март (якшанба)

Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 2:0
Голлар: 1:0 – 30 Марсьяль, 2:0 - 90+7 Мактомини.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уильямс (Байи, 78), Шоу, Линделеф, Уан-Биссака, Бруну Фернандеш, Матич, Жеймс, Фред, Марсьяль (Мактомини, 78), Магуайр.

Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Жоау Канселу, Зинченко (Менди, 77), Фернандиньо, Бернарду Силва (Марез, 59), Родри Эрнандес, Фоден, Гюндоган, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 59).

Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (29), Родри Эрнандес (30), Фред (42), Жоау Канселу (59).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top