Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкентда ҳаво шари учирилди
Бугун, 8 март куни, Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳаво шари учирилди.
35 метр баландликка эга бўлган ушбу ҳаво шари 500 килограммгача юкни кўтариш имкониятига эга.
Ҳаво шари 100 метр баландликкача кўтарилди. Қўмита мутасаддиси Тоҳир Солиевнинг маълум қилишича, ҳаво шарини учиришдан мақсад пойтахтга кўпроқ сайёҳларни жалб этиш ва уларга қўшимча қулайликларни яратишдир.
Қўшимча қилинишича, жорий йилнинг март-апрель ойларида Қарши, Бухоро ва Хива шаҳарларида ҳам 20га яқин ҳаво шарлари ҳавога кўтарилади. Сайёҳлар диққатга сазовор жойларни юқоридан томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.
Kun.uz мухбири Амир Темур хиёбонида ҳаво шарини учириш жараёнидан фоторепортаж тайёрлади.








Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026