Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январь-февраль ойларида Хитой экспорти 17 фоизга қисқарди
Коронавирус эпидемияси фонида Хитойнинг 2020 йил дастлабки икки ойи давомидаги ташқи савдо айланмаси 11 фоизга қисқариб, 591,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Хитой Божхона бош бошқармаси маълум қилди.
Фото: dpa / Frank Bründel
Январь-февраль ойларида экспорт кўрсаткичи бир йил олдингига қараганда 17,2 фоизга тушиб кетди – $292,45 млрд.
Импорт ҳажми эса кутилмалардан анча паст даражада – 4 фоизга камайди – $299,5. CNBC`нинг ёзишича, сўровномалар натижасида импорт 15 фоизга камайиши кутилаётган эди.
Ҳисобот даврида савдо балансидаги дефицит 7,09 миллиард долларни ташкил қилди. Бозор иштирокчилари эса бу рақам 24,6 миллиардга тенг бўлишини кутишганди.
Хитой ташқи савдосидаги қисқариш SARS-CoV-2 коронавируси тарқалиши, шу билан боғлиқ ҳолда мамлакатдаги Янги йил таътили муддатининг узайиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, республикада янги аниқланаётган касалланиш ҳолатлари сони аста-секин камая бошлаган, маҳаллий ҳукуматлар фавқулодда чораларни юмшатишга ўтишган.
Хитой Молия вазирлиги эпидемиологик ҳолатни бартараф этиш учун 10 миллиард доллар ажратишга қарор қилган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026