Жамият | 12:17 / 11.03.2020
12925
1 дақиқада ўқилади

Кўп миқдорда буғдой маҳсулотларини талон-торож қилган шахслар ушланди

Сирдарё вилоятида 35 078 400 сўмлик 19 тонна 500 кг буғдой маҳсулотини ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди

Фото: Getty Images

2020 йилнинг 4 март куни Қозоғистон Республикаси фуқароси, МЧЖ раҳбари, 38 ёшли А.Б. Янгиер шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У 23 февралдан 4 март кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар юк вагонидан МЧЖга тегишли умумий қиймати 35 078 400 сўмлик 19 тонна 500 кг буғдой маҳсулотини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 60 ёшли И.Ж., 43 ёшли В.Э. ва Х.Д. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ғаразли мақсадларни кўзлаганлар гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланганлар. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид