Жаҳон | 09:22 / 11.03.2020
8363
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус сабабли 363 млн бола мактабга бора олмаётгани маълум қилинди 

Фото: REUTERS

Коронавирус эпидемияси сабабли дунё бўйлаб 363 млн бола мактабга бора олмаяпти. Бундай маълумотларни ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳи ходимлари келтиришган.

Парижда турли давлатлар таълим вазирларининг тезкор мажлиси бўлиб ўтди. Вазирлар эпидемия сабабли юзага келган вазият, жумладан 15 та давлатда мактаблар тўлиқ ва 14 та давлатда қисман ёпилганини муҳокама қилишган. ЮНЕСКОда бундай вазиятда масофадан ўқитиш дастурларини татбиқ қилиш кераклиги айтилган.  

Шу муносабат билан халқаро ташкилот сайтида ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар фойдаланиши мумкин бўлган онлайн-таълим дастурлари ва платформалари рўйхати эълон қилинган. 

Мавзуга оид