10:18 / 13.03.2020
13247

«Челси» футболчиси ҳам коронавирус юқтириб олди

Фото: AFP/Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячи Каллум Ҳадсон-Одоини коронавирус юқтириб олганини маълум қилди.

Таъкидланишича, 19 ёшли футболчининг COVID-19 коронавируси учун топширган тести ижобий жавобни кўрсатган. Ҳозирда у билан яқин алоқада бўлган барча ўйинчилар, мураббийлар ва клуб ходимлари изоляцияга олинган. 

«Вирус аниқланганига қарамай, Каллум ўзини яхши ҳис қилмоқда ва машғулотларга қайтишни интизорлик билан кутмоқда. Биз унга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», - дейилади Лондон клубининг баёнотида.

Маълумот учун, бунгача Италиянинг «Ювентус» ва «Сампдория» клублари футболчилари, «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета ҳам ушбу вирусни юқтириб олишганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top