Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатади
Ёрдам Эроннинг коронавирусга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва вирусни енгиш учун биргаликдаги чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида жўнатилмоқда.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида Ҳукумат фармойиши”да Эронга қуйидаги товарлар етказилиши айтилган:
- бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
- ҳимоя қилувчи комбинезон;
- махсус тиббий форма;
- тиббий ниқоблар;
- тиббий дока;
- тиббий спирт;
- гигиеник гель;
- “Rutan” таблеткалари.
Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади.
Аввалроқ, 12 февралда ва 3 мартда Ўзбекистон Хитойга иккита инсонпарварлик ёрдамини жўнатганди.
Охирги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусдан касалланганлар сони 9 мингни, ундан вафот этганлар сони 354 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
20:03 / 12.06.2026