Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган — Абдулла Арипов
Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан карантин қоидаларини менсимаслик ёки уни бузганлик учун кўриладиган чоралар қатъийлаштирилади.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Президент Бош прокурорга бу борада тегишли топшириқлар берган, деб маълум қилинди бугун Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган йиғилишда.
Ўзбекистон Бош прокуратурасидан маълум қилишларича, карантин ва чеклов тадбирларини бузганлик ва касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.
Жиноят кодексининг Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, яъни 257-1-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганлик учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш назарда тутилган.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, яъни 54-моддасида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳолати бўйича — фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.
Коронавирус аниқланган дастлабки бемор Тошкентга 11 март куни Париждан учиб келган бўлиб, ҳозирда рейснинг 20дан ортиқ бошқа йўловчилари, беморнинг оила аъзолари ва у мулоқотда бўлган ўнлаб фуқаролар – жами 150 нафарга яқин киши изоляцияга олинган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб барча авиақатновларни тўхтатди.
Эндиликда Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатларда қолган ўзбекистонликларнинг қайтиши учун чартер рейслар ташкил этилиши мумкин, хориждан қайтарилганларнинг барчаси карантинга жойлаштирилади.
Мавзуга оид
12:32 / 02.10.2025
Айрим чегара пунктлари карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштирилади
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025