08:00 / 15.03.2020
6060

Саратов областидаги йўл-транспорт ҳодисасида ўзбекистонликлар жабрланди

Фото: РИА Новости / Максим Богодвид

Россиянинг Саратов области Ершов туманида иккита автомобил иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистоннинг 6 нафар фуқароси жабр кўрди.

Бу ҳақда Саратов области матбуот хизматига таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар берди. 

Йўл-транспорт ҳодисаси Larus ва Lexus автомобиллари тўқнашуви оқибатида келиб чиққан. Жабрланганлар Largus автомобилида бўлган, улар шифохонага жойланган. Lexus’да эркак ва аёл ҳамда 2 ёш бола бўлган. Улар лат ейиш жароҳатлари олишган.

Автофалокат Қозоғистон чегарасига олиб борувчи йўлда юз берган. Дастлабки тахминга кўра, Lada Largus ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб, Lexus билан тўқнашган.

Top