Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳратжон Собиров Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарига айланди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати генерал-майор Шуҳратжон Ўринбаевич Собиров Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида маълум қилди.
Тайинловга қадар Шуҳратжон Собиров Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
У янги лавозимда аввалроқ Тошкент ИИББ раҳбарлигига ўтказилган Азиз Тошпўлатов ўрнини эгаллади.
Ўз навбатида полковник Азат Дамирович Тасбаев Шуҳратжон Собиров ўрнига Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Азат Тасбаев 2018 йил майидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025