Жаҳон | 16:22 / 17.03.2020
12283
1 дақиқада ўқилади

Нур-Султон ва Олмаота шаҳарлари карантин учун ёпилади

Айни вақтга келиб республикада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 32та ҳолат аниқланган бўлиб, 17таси Нур-Султонда , 15таси Олмаотада қайд этилган. 

Фото: РИА Новости

Қозоғистон президенти ҳузуридаги фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида 19 мартдан карантин режимини жорий этди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 19 мартдан киритиладиган чораларда карантин жорий этилиши ва кенг миқёсдаги санитар-эпидемиологик тадбирлар ўтказилиши, карантин ҳудуди ўрнатилиши ва ундан чиқиш/кириш пунктлари белгиланиши, одамларнинг ҳаракатланишини чеклаш кўзда тутилган.

Қозоғистонда душанбадан бошлаб аҳоли ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Айни вақтга келиб республикада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 32та ҳолат аниқланган бўлиб, 17таси Нур-Султонда , 15таси Олмаотада қайд этилган. 

Аввалроқ Олмаота шаҳрида коронавирус эпидемияси бўйича вазият яхши бўлмаган давлатлардан келган 488 киши Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ва полиция томонидан қидирилаётгани хабар қилинганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид