Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин конституцияга тузатмалар бўйича овоз бериш ҳақидаги фармонни имзолади
Россия президенти Владимир Путин Россия конституциясига киритилиши таклиф қилинаётган тузатмалар бўйича умуммиллий овоз беришни 22 апрелга белгилаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бироқ бу сана якуний эмас ва коронавирус сабабли кўчирилиши мумкин.
Бу ҳақда Кремлнинг расмий сайтида маълум қилинди.
Путин белгиланган сана якуний эмаслигини, шу сабабли коронавирус билан боғлиқ вазият талаб қилса, кўчирилиши мумкинлигини айтган.
“Чунки мамлакатнинг асосий қонунига ўзгаришлар муҳимлигига қарамай, фуқароларимиз соғлиғи ва ҳаётидан муҳимроқ нарса йўқдир”, деб айтган Россия раҳбари.
Шу билан бирга, Путиннинг таъкидлашича, коронавирус билан боғлиқ вазият Россияникидан оғирроқ бўлган баъзи давлатларда сиёсий тадбирлардан воз кечилмаяпти. Президент овоз бериш ҳақидаги фармонни санасиз имзолаш маъносиз бўлишини айтган.
Бир кун аввал Россия конституциявий суди асосий қонунга тузатмалар ҳақидаги қонун конституцияга тўғри келишини тан олган.
Тузатмалар орасида Путиннинг президентлик муддатларини ноллаштириб, янгитдан ҳисоблаш таклифи ҳам бор.
Мавзуга оид
18:11
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026