Ўзбекистон | 09:53 / 17.03.2020
15283
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри билан қатновлар чекланмайди - Транспорт вазирлиги

Ўзбекистон ҳукумати топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилди. 

Фото: KUN.UZ

Бунинг натижасида доимий яшаш манзили бўйича Тошкент шаҳридан вилоятларга чиқиб кетаётган йўловчилар оқими бир неча баробарга ортиб кетиши натижасида темир йўл вокзаллари ҳамда автовокзаллар айни дамда ҳар доимгидан кўра гавжум, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.

Қайд этилишича, бу каби вазият айрим шахслар томонидан нотўғри талқин қилиниб, ижтимоий тармоқларда тез орада Тошкент шаҳри билан вилоятлар ўртасидаги барча қатновлар тўхтатилади, шунинг учун фуқаролар доимий яшаш манзилларига чиқариб юборилмоқда мазмунидаги ҳақиқатдан йироқ бўлган маълумотлар тарқатилмоқда. 

“Бу каби маълумотлар мутлақо асоссиз бўлиб, Тошкент шаҳри билан шаҳарларо йўналишларда амалга оширилаётган барча авиа, темир йўл, автомобиль ташувлари узлуксиз равишда давом эттирилишини маълум қиламиз”, - дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ, талабалар шаҳарчасидан 30 мингга яқин талаба уйига жўнатилгани тўғрисида маълумот берилганди.

Мавзуга оид