Ўзбекистон | 11:42 / 19.03.2020
6568
1 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқувчиларига масофадан туриб ўқиш имконияти берилади - Beeline 

2020 йилнинг 15 апрелигача барча янги фойдаланувчилар учун Beeline TV иловасида 60дан ортиқ каналларни бепул кўриш имконияти берилади

Фото: Beeline

COVID-19’нинг тарқалиши муносабати билан мактаб ўқувчиларига телеканаллар орқали масофадан туриб ўқиш имконияти берилади. Бу ҳақда Beeline Uzbekistan хабар қилмоқда.

“Биз оилаларда телевизорлар билан боғлиқ чекланишлар бўлиши ва телеканаллар томошабинлари ҳар хил аудиторияга мансуб бўлишлари мумкинлигини тушунамиз.

Биз абонентларимиз учун, айниқса ота-оналар ва болалар учун энг қулай шароитларни яратишни истаймиз”, - дейилади маълумотда.

Шу муносабат билан 2020 йилнинг 15 апрелигача барча янги фойдаланувчилар учун Beeline TV иловасида 60дан ортиқ каналларни бепул кўриш имконияти берилади.

Тўловли ТВ обуналарига уланган Beeline TV’нинг амалдаги фойдаланувчилари илова ичидаги пулли обунани ўчириб, хизматдан бепул фойдаланишлари мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид