Жамият | 19:59 / 19.03.2020
7693
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд халқаро аэропорти дезинфекция қилинди

Коронавирус Ўзбекистонга кириб келгани эълон қилингач, Самарқанддаги барча жамоат жойлари дезинфекция қилинди. Вируснинг олдини олиш учун дезинфекция тадбирлари доирасида бугун санитария эпидемология осойишталик маркази ходимлари Самарқанд халқаро аэропортида бўлишди.

Аэропортнинг барча ерлари тўлиқ дезинфекция қилинди. Ҳозирда парвозлар амалга оширилмаётган бўлса-да, Самарқанд халқаро аэропорти иш фаолиятини давом эттирмоқда ва парвозларни қабул қилишга тайёр ҳолатда.

Маълумот учун, Самарқанд санитария эпидемология осойишталик маркази томонидан шаҳардаги барча жамоат жойлари, жамоат транспортлари, одам гавжум бўладиган ерлар дезинфекция қилинмоқда. Вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов бир гуруҳ талабалар ҳам кўнгилли тарзда дезинфекция ишларида қатнашаётганини айтганди.

Мавзуга оид