Жаҳон | 22:14 / 21.03.2020
35703
1 дақиқада ўқилади

БААда рекорд даражадаги паст ҳарорат қайд этилди

Форс ва Уммон кўрфазларида кучли тўлқинлар кузатилмоқда.

Фото: Livejournal

Бирлашган Араб Амирликлари момақалдироқ ва чақмоқли ёмғирлар остида қолди, деб хабар берди Sky News.

Хабарда айтилишича, ёмғир ёғиши кучли шамол билан давом этмоқда.

Бугун эрталаб Абу-Даби амирлигида рекорд даражадаги паст – 12,9 даража илиқ ҳарорат қайд этилди.

Форс ва Уммон кўрфазларида кучли тўлқинлар кузатилмоқда, деб хабар бермоқда маҳаллий метеорологлар.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид