Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна икки киши коронавирус юқтириб олгани аниқланди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна иккитага ошиб, 45 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу инфекция аниқланган икки фуқаро хорижда бўлиб коронавирусга чалинган беморлар билан яқин мулоқотда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни қайд этилган, 11 март тонгида Париждан учиб келган аёлга коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганди. Кейинроқ Лондон, Истанбул ва Дубайдан келган авиарейслар йўловчиларида ҳамда улар билан алоқада бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг сўзларига кўра, коронавирус аниқланган шахсларнинг камида 16 нафари битта бемор билан алоқада бўлган.
Якшанба куни тушга яқин берилган маълумотга кўра, касалланганларнинг 9 нафарида ўпканинг яллиғланиши, яъни пневмония ҳолати қайд қилинган. Оғир аҳволдаги беморлар йўқлиги айтилмоқда.
Коронавирус беморлари қандай дорилар билан даволаняпти? Алматов изоҳ берди
Қатор вилоятларда ҳам жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилмоқда
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025