Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоятлараро «пост»лар вақтинча ишлаб туради – ИИВ
Ички ишлар вазири ўринбосари Дониёр Қодиров йўл ҳаракати хавфсизлиги масканлари тикланишини маълум қилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги махсус штабида ташкил этилган брифингда карантин даврида аҳоли хавфсизлигини таъминлашда юзага келадиган қатор масалалар юзасидан саволларга жавоблар берилди.
«Карантин даврида вилоятларда илгари фаолият юритган йўл ҳаракати хавфсизлиги масканлари вақтинча фаолият олиб боради.
Юзага келаётган муаммоларни тизимли бартараф этиш мақсадида бу чорани қўллаймиз. Шу мақсадда вилоятлараро йўл ҳаракати хавфсизлиги масканлари фаолияти вақтинчалик тикланади.
Уларнинг вазифаси Тошкент шаҳрига кириб келаётган автомобил ҳайдовчиларига ҳаракат чеклангани ҳақида (янгиликлардан бехабар бўлса) ахборот беришдир. Ҳар бир вилоятдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги масканларида огоҳлантирув ва маълумот бериш тизимини йўлга қўямиз.
Масканларда Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари бирга ҳамкорликда хизмат олиб боришади», дея вазир ўринбосари Дониёр Қодировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Транспорт вазирлиги 23 март куни Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш ëпилишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, вилоятлар чегараларидаги назорат постлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2017 йилги мурожаатномасидан сўнг олиб ташланган эди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026