Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озиқ-овқат дўконлари ва деҳқон бозорлари ёпилиши ҳақидаги гаплар асоссиз — ДСҚ
Давлат солиқ қўмитаси озиқ-овқат дўконлари ва деҳқон бозорлари фаолияти тўхтатилмаслигини эслатиб ўтди.
«Озиқ-овқат дўконлари ва барча деҳқон бозорлари ёпилиши ҳақидаги гаплар асоссиз. Уларнинг фаолияти тўхтатилмайди.
Аксинча, дехқон бозорлари ёки озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қиладиган объектларнинг бир маромда ишлаши учун барча чоралар кўрилади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарорида аниқ белгилаб қўйилган.
Шу билан бирга, савдо нуқталарида нарх-навонинг асоссиз, сунъий оширилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилади», дея Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг қўшимча қилишича, барча бозорларда кириш-чиқиш жойларида тегишли мутахассислар билан таъминланган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланиши алоҳида белгилаб қўйилган.