Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афсонавий Маракана стадиони дала госпиталига айлантирилмоқда
Бразилияда коронавирусга чалинганлар кўпаяётгани сабабли шифохоналарда жойлар тақчиллиги юзага келди, касаллар сони эса 2,5 минг кишидан ошиб кетди.
Шу сабабли мамлакатдаги футбол стадионлари коронавирусга чалинганлар учун дала госпиталларига айлантирилмоқда. Жумладан, бу афсонавий Маракана стадионини ҳам четлаб ўтмади.
“Дунёдаги энг машҳур стадионлардан бири ва Рио Олимпиадаси ўтказилган жой – Маракана коронавирусга чалинганларни даволаш учун дала госпиталларига айлантирилаётган стадионлардан бири бўлди”, дейилган хабарда.
Стадионни госпитал ҳолатига келтириш учун ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, бошқа футбол клублари стадионларида ҳам вақтинчалик госпиталлар ташкил этилмоқда.
Маракана “Фламенго” клубининг уй стадиони ҳисобланади. Бу майдонда футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати, 2016 йилги Олимпиада ва бошқа йирик спорт тадбирлари ўтказилган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026