Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги коронавирус беморларнинг барчаси бир оила вакиллари экани маълум бўлди
Андижон вилоятида коронавирус ташхиси қўйилган беморлар бўйича қўшимча маълумот берилди.
Андижон вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Kun.uz’га хабар беришича, Андижонда коронавирус аниқланган беморларнинг барчаси бир оила вакилларидир.
«Уч нафар бемор бир оила вакилларидир. Андижон шаҳрида яшовчи эр-хотин ва уларнинг қизида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан олинган таҳлил намуналари коронавирусга ижобий натижа берди», дейилади маълумотда.
Ҳозирча бу вилоятдаги коронавирусга чалиниш ҳолати қайси давлат билан боғлиқлиги маълум эмас.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 83 нафарни ташкил этмоқда. Шу вақтгача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларидан ташқари, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам коронавирусга чалинганлар қайд этилган.
27 март куни Наманган шаҳрида коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. 12 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридан келган ва уй карантинига олинган аёлнинг 72 ёшли онаси коронавирус ташхиси қўйилганидан кейин миокарддан вафот этган. Ушбу оилада яна 3 киши вирусдан зарарланган.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026