Жаҳон | 00:11 / 27.03.2020
6507
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Венесуэла президентини оғуфурушликда айблади

АҚШ адлия вазирлиги Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг бир неча сафдошини оғуфурушликка алоқадорликда айблади.

Венесуэла президенти Николас Мадуро / Фото: REUTERS

Мадурога қарши айбловлар илгари сурилишини АҚШ бош прокурори Уильям Барр эълон қилган.

“Бизнинг тахминимизча, Венесуэладан 200 дан 250 метротоннагача кокаин жўнатилади. Бу 250 метротонна кокаин 300 млнта ўлим дозасига тенг”, дейилган вазирлик хабарида.

АҚШ адлия вазирлигининг тахминича, Венесуэла раҳбарияти колумбиялик исёнчилар билан тил бириктирган ҳолда ҳаракат қилади ва уларнинг мақсади “АҚШни кокаинга ботириб ташлаш” ҳисобланади.

АҚШ давлат департаменти ўз томонидан Мадуро ҳақидаги ахборот учун 15 млн доллар ҳамда оғуфурушликка алоқадор бошқа венесуэлалик амалдорлар ҳақидаги ахборот учун 10 млн доллардан мукофот пули эълон қилган.

“Бу одамлар Мадуро тузуми вақтида муҳим лавозимларни эгаллаб, жамоатчилик ишончини суиистеъмол қилган ҳолда Венесуэладан гиёҳванд моддалар жўнатилишида кўмак кўрсатган”, дейилган хабарда.

Мавзуга оид