12:14 / 27.03.2020
9654

Карантин муносабати билан IELTS имтиҳони ўтказилмайдими?

АОКА қошидаги коронавирусга қарши кураш штабида бўлиб ўтган навбатдаги брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов соҳага оид саволларга жавоб берди.

Абдували Холиқов / Фото: KUN.UZ

Жумладан “4 апрелда IELTS имтиҳони бўлиши керак эди, карантин даврида бу имтиҳон бўладими ёки қолдириладими?” деган саволга жавоб бераркан “Британия кенгашининг маълумотига кўра барча имтиҳонлар, IELTS имтиҳони ҳам карантин даври якунига қадар амалга оширилмайди” деди.

Тожикистонда таҳсил олаётган талабанинг “ўқишимни кўчиришга ҳужжатларимни топширганман ва Самарқанд давлат тиббиёт институтига тавсия этилдим. Бугунги кунда Тожикистондаги олий таълим муассасаси томонидан ҳужжатларим берилмаяпти. Элчихона ёрдам бера олмади. Визамнинг муддати яқин кунларда тугайди. Мен каби ўзбекистонлик бошқа талабаларда ҳам шундай муаммолар бор. Олий таълим вазирлиги томонидан амалий ёрдам берилишини сўрайман” деган мурожаатига “Қўшни давлатлардан республикамиз олий таълим муассасаларига ўқишларини кўчириш истагида бўлган 50 мингдан ортиқ фуқароларимиздан аризалар қабул қилинган. Қўшни давлатлар таълим вазирликларига жорий йилнинг 10 мартида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хат билан республикамиз фуқароларига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган” дея жавоб берди Абдували Холиқов.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top