Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда деярли барча асосий саноат корхоналари ишга тушган
Хитойда коронавирус тарқалиши назорат остига олингани сабабли асосий саноат корхоналарининг 98,6 фоизи нормал ишлаб чиқариш циклини тиклади.
Фото: Reuters
Бу ҳақда журналистларга Хитойнинг саноат ва ахборот технологиялари вазири ўринбосари Син Гобин маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, ушбу корхоналарнинг деярли 90 фоиз ходимлари иш жойларига қайтишган. Шу билан бир вақтда кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг 76 фоизи фаолияти тикланган, қурилиш объектларида ишлар суръати ошиб бормоқда.
Шу билан бирга Гобиннинг таъкидлашича, пандемия Хитойнинг ташқи савдосига салбий таъсир кўрсатади.
“Инфекциянинг глобал кўламда тарқалиши Хитойнинг ишлаб чиқариш, етказиб бериш занжирларига ва ташқи савдосига муқаррар таъсир кўрсатади”, деб айтган Гобин.
Амалдорнинг айтишича, жорий йил январь-февралида Хитой ташқи савдоси ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга камайган.
Унинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси авж олган сари Хитойда импорт ва экспорт билан боғлиқ вазият янада ёмонлашиши мумкин. Шу сабабли вазиятни синчковлик билан кузатиш ва унга тезкорлик билан жавоб беришга тайёр туриш лозим.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026