Жамият | 21:51 / 31.03.2020
19815
1 дақиқада ўқилади

Фото: Андижонда карантинга олинган 35 киши уйларига қайтди

​​​​​​​Андижон вилояти, Олтинкўл туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида карантин тиббий назоратда турган 35 нафар фуқаро 14 кунлик карантин муддати тугагач, уйларига қайтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Истанбулдан қайтган 13 нафар, БААдан 7 нафар, Болгариядан 1 нафар, Россия Федерациясидан 1 нафар, Қирғизистон Республикасидан келган 1 нафар фуқаро ва уларнинг яқин 12 нафар қариндошлари Олтинкўл туманидаги юқумли касалликлар бўлимида карантин кузатувига олинган эди.

14 кунлик карантиндан сўнг, улардан олинган таҳлил натижаларига кўра, 35 нафар фуқаронинг ҳеч бирида касаллик аломатлари топилмади.

Улар уй шароитида яна 10 кун давомида тиббий кузатувда бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, бугун Наманган ва Тошкентда ҳам 212 нафардан шахсга карантиндан уйига жавоб берилгани маълум бўлган эди.

Мавзуга оид